БУГУН ЯНА 3 ТА МАҲАЛЛАДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ   

11 ноябрдан бошлаб шаҳримиз бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар барча маҳаллалар кесимида бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки олим ва ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, спорт усталари, фаол ёшлар, санъаткорлар, маданият арбобларидан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирларнинг мазмун-моҳияти мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларни аҳолига етказишга қаратилган. 

Бугун ҳам ушбу тарғибот тадбирлари доирасида 2 умумтаълим мактабида “Зомин” маҳалласи, 13 умумтаълим мактабида “Баҳористон” маҳалласи фуқаролари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Маҳаллалардан ташриф буюрган ёшлар, кексалар тадбир дастурини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Шунингдек, бугун “Ҳайдарчаман” маҳалласи фуқаролари ҳам тарғибот тадбирларининг фаол иштирокчиси бўлдилар.

-Пандемия даврида кўнгилочар, кайфиятни кўтарувчи шундай тадбирларни ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Бугунги куй-қўшиқлар, спортчиларимизнинг чиқишлари, айниқса шоирларнинг шеърларини мароқ билан тингладик. Руҳиятимизда ўзгача тетикликни ҳис қилдик. Беихтиёр шундай тинч ва обод юртда яшаётганимизга, шундай бахтиёр кунларимизга шукроналик ҳиссини туйдик дейди,- “Ҳайдарчаман” маҳалласидан ташриф буюрган тадбир иштирокчилари.

Ҳақиқатдан ҳам тарғибот тадбирлари аҳолини маънан қўллаб-қувватлаш, руҳий тетиклик бағишлаши билан бирга уларда шукроналик, Ватанга меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM