Қарор

  2020 y.г. «29 »сентябр              № 294            Kattaqo`rg`on sh. – г. Каттакурган

                                                                                                   

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998й, 5-6-сон, 97-модда;) “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2008 й. 29-30-сон,                 277-модда)  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил                      5-декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг                               6,25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиши лозим бўлган шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қайд қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар тоифалари учун иш ўринларини банд қилиб қўйишни таъминласин:

-  14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун-  43.7% (148 киши);

- умумий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиари учун - 39.9 % (135киши);

- Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар шахслар учун                            2.4% 8 киши);

 

 

Ногиронлиги бўлган шахслар учун – 2.4% (8киши)

- пенсия олди ёшидаги шахслар учун - 8.5 % (28 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – 2.1%  (7 киши);

- одам савдоси жабрланувчилари учун 1,2% (4 киши);

2. 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни жойлаштириш учун иш ўринларини 2021 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати                      1-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2020 йил якунлашидан 10 кун олдин квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2021 йилнинг                       10-апрелидан кечикмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб  қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария  гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

5. Ушбу қарор ижросини бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 15-бандига мувофиқ қонун доирасида жарима солинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  5-декабрдаги                    965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш  ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом” га асосан ижтимоий  муҳофазага  муҳтож  ва иш қидиришга қийналаётган шахслар учун банд  қилиб  қўйиладиган  иш  ўринларини  шаҳар  ҳокими томонидан белгиланган миқдорда  ортиқча  ташкил  этган  ташкилотлар ушбу ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказ билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш  жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш  ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги (АВ рўйхат рақами 3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганини ҳисобга олиб, “ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ҳақ тўлаш” белгилансин.

8. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори (Р.Муродқосимов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

9. Шаҳар ҳокимининг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини                 2020-йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги 4058-Қ сонли қарори 2020 йилнинг                        31-декабридан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

11.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов зиммасига юклансин.

 

 

         Шаҳар ҳокими в.б                                                                                                 Г.Алимова

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM