МАҲАЛЛА РАИСЛАРИГА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Пандемия даврида жуда кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилди. Ушбу тадбирларда тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ҳамюртларимиз фаол иштирок этдилар.

Президентимизнинг ташаббуслари билан ушбу синовли кунларда халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам беришда муносиб ҳисса қўшган бир қатор соҳа ходимлари “Меҳр- саховат”кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Шуни таъкидлаш жоизки ушбу хайрли тадбирларда маҳалла вакилларининг ҳам хизматлари жуда юқори бўлди. Яқинда шаҳар ҳокимлигида шаҳримиздаги маҳаллалар раисларига “Меҳр- саховат” кўкрак нишонлари топшиилди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тақдирланганларни қутлар экан, жамиятнинг асосий бўғини бўлган маҳалла тизимининг бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда, оилаларнинг мустаҳкамлиги, маҳаллаларнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM