Каттақўрғондаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказида олиб борилаётган ишлар билан танишилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида жойлашган Касб-ҳунарга ўқитиш марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Ўқув марказда 17 йўналиш очиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтда қуйидаги 9 йўналишда 212 нафар ўқувчига таълим берилмоқда.

- тикувчи - 65 нафар;

- аёллар сартароши - 16 нафар;

- эркаклар сартароши - 9 нафар;

- компьютер, IT, web сайт бўйича мутахассис - 42 нафар;

- электрик - 10 нафар;

- ошпаз-қандолатчи - 26 нафар;

- мебель устаси - 10 нафар;

- маиший хизмат ва мобил қурилмаларни таъмирловчи уста - 10 нафар;

- пайвандловчи (электр-газ, аргон) соҳасида - 24 нафар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM