ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМАНИ НАҚД ҚИЛДИЛАР

Image_tadbir: 

Ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларида спортнинг ўрни жуда юқори. Мамлакат мавқейини халқаро миқёсда юқори ўринга кўтарадиган воситалардан бири мусиқа бўлса иккинчиси спортдир. Албатта, спортда чиниққан соғлом ва бақувват ёшлар юрт келажаги ҳисобланадилар. 
Шаҳримиздаги 2-умумтаълим мактабида спорт-соғломлаштириш ишларига катта эътибор берилгани боис бу ерда спорт бўйича  вилоят, Республика, жаҳон чемпионатига муносиб номзодлар чиқиши учун замин яратилган.
Шу боис мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Осиё чемпионати 2-ўрин соҳиби Жавоҳир Латипов ҳамда мактабнинг 10-синф ўқувчиси Осиё ва жаҳон чемпиони Муҳаммадбобур Негматуллаевларга бу сафар ҳам омад кулиб боқди. Улар Андижон вилоятида жорий йилнинг 30- октябридан 1- ноябрига қадар давом этган Республика чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар ва Осиё чемпионатига йўлланмани нақд қилдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM