ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги биносида тадбиркор ва ишбилармонларимизнинг тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоларини бартараф этиш, уларга мутасаддилар томонидан тезкор амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда тадбиркорларга мамлакатимизда кейинги йиллар мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг жадал ривожланишини таъминлаш, соҳада бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва банк хизмат турларини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб, тадбиркорларга янги банк хизматлари, онлайн кредитлар, хорижий кредит линиялари, шунингдек, мавжуд имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Учрашувда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирок этишди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM