Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш — бугунги куннинг энг муҳим талаби

Барчамизга маълумки ҳозирги кунда “СОВИД-19” касаллиги бўйича вазият дунё хамжамиятида ҳамон ўзининг мураккаблигини сақлаб қолмоқда. Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда ҳозирда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг асоссиз ортиши, уларга бўлган сунъий танқисликни вужудга келиши олдини олиш ҳамда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш юзасидан бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, мамлакатимизда сўнгги йилларда агросаноат тизимида амалга оширилган қатор ислоҳотлар натижасида мазкур йўналишда замонавий институтционал база яратилиб, ўз ўрнида ушбу амалий ислоҳотлар пандемия шароитида юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари каби Каттақўрғон шаҳрида ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини ва нарх-наво барқарорлигин таъминлаш борасида ҳудуддаги мутасадди ташкилотлар томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг қарори билан шаҳар аҳолисини 2021 йилнинг май ойига қадар бўлган даврда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида махсус жамғарма ташкил этилган бўлиб, мазкур жамғарма маблағлари асосида келгуси даврда аҳоли ва ижтимоий таъминот муассасаларини асосий турдаги истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни молиялаштириш масалалар ҳал этилади.

Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳар ҳудудида мутасадди ташкилот ва идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, мазкур ишчи гуруҳ томонидан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини заҳирага жамғариш ишларини ташкиллаштириш, уларнинг мақсадли сарфланишини ва молиялаштирилишини мувофиқлаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда.

Ҳозирги кунда пандемия билан боғлиқ бўлган мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги таъминлаш учун озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор сақлаб туриш долзарб аҳамият касб этади.

 

Ш.И.Азизов,

 Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар

бўлими бошлиғи в.б.

 3-даражали юрист                

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM