ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.Йиғилишни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова очди ва олиб борди.Кун тартибида қуйидаги иккита масала кўрилди.

1. Каттақўрғон шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида.

2. Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида.

Дастлаб шаҳар ҳокими, 1 сектор раҳбари Гавҳар Алимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 17 октябрдаги 02-2921-сонли топшириғига кўра 2020 йил май ойига қадар аҳоли эҳтиёжи учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ва ойма-ой бозорга чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Кун тартибидаги 1 масала бўйича шаҳримизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида сектор раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Сессияда шунингдек, шаҳарда аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Иккинчи масала бўйича “Шаҳардаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” шаҳар ҳокимининг ахбороти эшитилди.

Билдирилган фикр ва мулоҳазалар, таклифлардан келиб чиқиб сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM