ЯРМАРКА ЯНА 3 КУН ДАВОМ ЭТАДИ

Аввал хабар қилганимиздек, шаҳар истироҳат боғида қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси давом этмоқда.Мазкур сайёр бозорчада арзонлаштирилган нархларда савдолар ташкил этилган. 

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мазкур ярмаркада бўлди.

Тадбиркорлар, фермер хўжаликлари, шунингдек масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхоналар ўзларида етиштирилган маҳсулотларни шаҳарликлар дастурхонига арзон ва сифатли етказиб бермоқда.

Мазкур савдо ярмаркасида ҳудудий таъминот корхоналари томонидан қорамол гўшти, товуқ гўшти, тухум, шунингдек, картошка, пиёз, шакар, асал, мева, дуккакли маҳсулотлар, салқин ичимликлар ҳам сотилмоқда.

Бу эса аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келмоқда.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM