ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЯРМАРКАСИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

Бугун, 19 октябрь куни шаҳар маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги очиқ павильонда арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси очилди.

Мазкур ярмаркада гўшт, тухум, сабзавотлар ва бошқа рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.

Вилоят фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари, агрофирмалар бириктирилган мазкур ярмаркада гўшт, тухум, асал, шунингдек, ўттиз хилдан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда  сотилди.

Бу эса куз-қиш мавсуми олдидан аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни заҳирасини яратиш имконини бериш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, ярмарка ҳафтанинг охиригача ҳар куни (чоршанбадан ташқари) бўлиб ўтади.

Манзил: “Яшил бозор” рўпарасида

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM