ФҲДЁ ЭНДИ ЯНГИ ВА ҚУЛАЙ БИНОДА ИШЛАЙДИ

Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлими энди замонавий қиёфа акс этган шинам ва барча қулайликларга эга бўлган бинода фаолият юритади.  

Шаҳар ҳокими Г.Алимова иш бошлаган дастлабки кунларида шаҳар ФҲДЁ бўлимидаги шароитлар билан танишиш асносидаги ташрифлари давомида бинонинг анча эскирганлиги, ходимлар ҳамда фуқаролар учун етарли даражада шароитлар йўқлигини кўриб бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ўз таклифларини берган эди.

 

Ҳақиқатдан ҳам 70 йилларда қурилган бино ҳозирда замон талабларига тўлиқ жавоб бермасди. Мана орадан ўтган оз вақт ичида бино тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилди. Ходимларнинг ишлаши учун қулайликлар яратилди. Бўлимга келадиган аҳолига қулайлик бўлиш учун кутиш зали қурилди. Исситиш, сув тизимлари тўлиқ йўлга қўйилди.

Яқинда шаҳар ФҲДЁ бўлимининг таъмирлаш ишлари тугатилиб фойдаланишга топширилди. Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Г. Алимова бўлимнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. 

Шу куни “Бахтли оила сари” лойиҳаси асосида ёш оила қурувчилар ва шаърий никоҳдаги оилалар билан давра суҳбати ўтказилиб, шаърий никоҳдаги оилаларга қонуний никоҳ гувоҳномалари топширилди. 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM