ИНГИЧКАДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Ингичка қўрғончаси Каттақўрғон шаҳри марказидан 30 км йироқда жойлашган. Ингичкаликлар Давлат хизматлари марказига келишмоқчи бўлишса шунча масофадан йўл босишлари керак эди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан Ингичкада Давлат хизматлари маркази очиладиган бўлди. Қисқа муддатда тегишли бино ажратилиб, таъмирлаш ишлари бошланиб кетди.

Тан олиш керакки, давлат хизматлари агентлиги ва туман (шаҳар)лардаги марказларнинг ташкил этилиши, аввало, инсон ва унинг манфаатлари учун шаффоф ва қулай равишда хизмат кўрсатувчи ўзига хос замонавий тизимга айланди.

2020 йил 17 октябрь куни Ингичка Давлат хизматлари маркази очилди.

Бу иншоот ингичкаликлар учун янада қулай имкониятлар эшигини очди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими,  Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, сектор раҳбари - ИИБ бошлиғи, ҳокимлик мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари биргаликда, тантанали равишда янги ва замонавий давлат хизматлари маркази бино иншоотини Ингичка аҳли ихтиёрига топширдилар.

Тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу давлат хизматлари маркази ташриф буюрувчи ҳар бир мижозга тўлиқ хизмат кўрсатади.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2020 йилнинг апрель ойида Каттақўрғон шаҳар Давлат хизматлари маркази очилган эди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM