«Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси огоҳлантиради!

Ҳурматли  каттақўрғонликлар!

 Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши кутилмоқда.

Шуни эсда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бошқа шунга ўхшаш кўнгилсиз ходисалар аксар холларда, фуқароларнинг ўз соғлиғи ва атрофдаги одамларнинг хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлиши натижасида келиб чиқмоқда.

Сўнгги вақтларда юз берган кўнгилсиз ҳодисалар статистикаси, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишининг асосий сабаблари, қўлбола иситиш мосламаларидан ("таркан", "буржуйка", "сандал" каби иситиш печлари) фойдаланиш, шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентиляция) носозликлар эканлигини кўрсатмоқда.

Иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

 

«Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси  томонидан аҳоли хонадонларида мавжуд газ плиталари, иситиш ва сув иситиш қозонларини техник тафтишдан ўтказиш ҳамда ревизия профилактик хизмат кўрсатиш, улардаги носозликларни аниқлаб ўз вақтида бартараф этишга кенг эътибор қаратилмокда.

 

«Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти ходимлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, яъни белгиланган тўловларни ( ревизия профилактика учун йиллик тўлов) тўлаб қўйишигизни сўраймиз.

Азиз каттақўрғонликлар!

Сиз ҳам ўз хонадонингизда мавжуд газ плиталари, иситиш ва сув иситиш қозонларини техник тафтишдан ҳамда профилактик назоратдан ўтказишга шошилинг!

Сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳимдир !

"Hududgaz Kattaqo'rg'on shaxar" gaz ta'minoti filiali matbuot xizmati.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM