ФУҚАРОНИНГ ЎЗ БОШИМЧАЛИГИ, ЎЗИГА ЗАРАР БЎЛДИ

Image_tadbir: 

Самарқанд шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси назорат инспекторлари томонидан жорий йилнинг 15 октябрь куни шаҳарнинг Сўғдиёна массиви ҳудида рейд кузатуви тадбирини олиб бориш жараёнида мазкур ҳудудда яшовчи фуқоро У.Н. томонидан ҳар хил турдаги ўсимлик қолдиқларини ва барг-хазонларни тўплаб, ёқиши натижасида, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланди.
 Мазкур ҳолат юзасидан хуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.
Атрофда эса, тоззалаш ишлари ташкил этилди.
Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати