ЎҚУВ СОАТИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

Унда ҳокимлик  масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида гапирилди.

Ўқувда ҳоким ўринбосари Ф. Раҳимова “Хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуида маъруза қилди.

Ўқув соатида ҳоким ўринбосарлари ва барча масъул ходимлар иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

Теглар (калит сўз): 
2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM