СЕНАТОР ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ ТАШАББУСЛАРИ МАЪҚУЛЛАНДИ

Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Республика Кенгашининг IV ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. 

Zoom тизимида ўтказилган мазкур тадбирда дастлаб партиянинг “Аёллар қаноти” Республика Кенгашининг 5 йиллик фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала, яъни “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича узоқ муддатли амалий ҳаракатлар дастури” бўйича олиб бориладиган ишлар режалаштирилди ва бу борадаги вазифалар белгиланди.

Конференцияда иштирок этган шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича сўзга чиқиб, рўйхатлари шакллантирилаётган аёллар ва ёшлар дафтарини юритилишига алоҳида эътибор қаратиш, ўйлаб-ўйламай турмушга чиқиш ҳолатларини олдини олиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича нодавлат- нотижорат ташкилотларини тузиш, тушкунликка тушган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда психологик хизмат марказларини ташкил этиш, норасмий никоҳларни олдини олиш, хотин-қизларнинг кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўзбек менталитетига мос бўлган кийиниш услубини шакллантириш, бу борадаги ишларни ташкиллаштиришда “Бувижоним кийган кийимлар” номли тадбирларни ўтказиш борасидаги таклифларини билдирди.

Ушбу таклифлар “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров томонидан қўллаб-қувватланиб, келгусида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича узоқ муддатли амалий ҳаракатлар дастури”га киритилиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати   

 

2015-2020 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM