ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг аҳоли мурожаатларини ўрганишга қаратилган сайёр қабули бўлиб ўтди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида ўтказилган ушбу қабулга шаҳар Халқ қабулхонаси, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларнинг вакиллари қатнашдилар.Қабул давомида 40 га яқин фуқаронинг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди.

 

Мурожаатларни мазмун жиҳатдан оладиган бўлсак, улар уй-жой олиш ва таъмирлаш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам олиш, алимент, пенсия ва бошқа масалаларни ўз ичига олади.

Қабул жараёнида айрим мурожаатлар жойида қаноатлантирилди ва бошқа мурожаатларни ҳам қонун доирасида ижросини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.  

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM