Image_tadbir:
9 октябрь 2020 йилда Каттақўрғон шаҳар Ингичка қўрғони Каттақўрғон МФЙ биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳудудий 3-сектор раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида Каттақўрғон МФЙда яшовчи фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 8 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди 5 та мурожаат эса тегишли муддатларда ҳал этиш учун назоратга олинди.