САЙЛОВ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ - ҚОИДАЛАР АСОСИДА БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Image_tadbir: 

Аввал хабар берганимиздек  Каттақўрғон  шаҳар сайлов комиссиясининг  қарорига кўра Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши  12- Иқтисодчилар сайлов округидан бўшаб қолган депутатлик ўрни учун  2020 йил 4 октябрь куни сайлов бўлиб ўтиши белгиланган.
Бугун эрта тонгдан  580-сайлов участкасида бошланган сайлов жараёнлари белгиланган карантин тартиб-қоидалари  асосида бўлиб ўтмоқда. Сайловда ушбу ҳудуддан рўйхатга олинган сайловчилар фаол иштирок этмоқдалар.
- Оила аъзоларимиз билан  сайловда қатнашяпмиз. Номзодларнинг сайловолди учрашувларида хам иштирок этиб уларнинг дастурлари билан танишдим. Албатта ўз ишонган номзодимга овоз бердим деб ўйлайман,-  дейди “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Муқимтош опа  Ҳамдамова.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM