ФАХРИЙ УСТОЗЛАРГА ҲУРМАТ КЎРСАТИЛДИ

Устоз ва мураббийларнинг машаққатли аммо шарафли меҳнатлари ҳар биримизни ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизда муҳим аҳамият касб этади. Йиллар ўтиб ўз меҳнатининг самарасини кўрган устозларнинг эса кўнгиллари тоғдек кўтарилади. 

Бугун шаҳримизда ҳам ўқувчи-ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийлар бирга узоқ йиллар таълим тизимида меҳнат қилган жуда кўплаб ўқитувчи педагоглар кексалик гаштини сурмоқда. 

Куни кеча 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ана шундай устозларга ҳам ҳурмат кўрсатилди. 

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова раҳбарлигида шаҳар Халқ қабулхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти шаҳримиздаги 30 нафар нуроний устозларнинг хонадонларида бўлдилар. Ташриф давомида уларнинг меҳнатлари юксак эътироф этилди ва эсдалик савғалари тақдим этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM