ЎҚУВЧИЛАР ЯНА ҚАДРДОН МАКТАБЛАРИДА

Мана бир неча кундирки шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида ўқув машғулотлари бошланиб болажонларни ўз бағрига олмоқда.

Бугун ҳам шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 9-умумтаълим мактабида 1-4 синф ўқувчилари учун дарс машғулотлари бошланди. 

Эрта тонгдан мактабга келган ўқувчилар ва мактаб жамоаси ташкил этилган “Назорат пункти”дан ўтказилиб, тана ҳароратлари ўлчанди. Ўқувчи ва ўқитувчилар барча карантин талабларига амал қилган ҳолда синфлари томон йўл олдилар. Синф хоналарида ҳам санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда керакли воситалар мавжуд. 

 

Мактаб раҳбарияти ҳамда тадбирда иштирок этган мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан болажонларга “Президент совға”лари топширилди.

Тадбир иштирокчилари мактаб жамоасини янги ўқув йилида бошлаган машаққатли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тиладилар.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM