КАТТАҚЎРҒОНЛИК  ПЕДАГОГНИНГ  ИЛМИЙ  ИШИ  ХАЛҚАРО ИЛМИЙ МАЪРУЗАЛАР  КИТОБИГА КИРИТИЛДИ 

Image_tadbir: 

Яқинда шаҳримиздаги 3 умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Садоқат Собирова ўз илмий иши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда Тожик миллий маданий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамкорлигида Абдурахмон Жомий таваллудининг 605 йиллигига бағишланган “Жомий ва Навоий форс-тожик ва ўзбек илмий- адабий алоқалари” мавзусидаги  халқаро илмий анжуманда қатнашиш бахтига муяссар бўлганди.  Унда педагогнинг илмий иши муносиб баҳоланиб махсус сертификат билан тақдирланди.
Ушбу  халқаро илмий анжуман иштирокчиларининг илмий маърузалари китоб ҳолида чоп этилди. 
Қувонарлиси китобдан профессор, олим, фан кандидатлари томонидан илмий иши  алоҳида  эътироф этилган  Садоқат Собированинг  ҳам илмий изланишлари  жой олди.
Ушбу эътироф мактаб жамоаси ҳамда С.Собировага Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги олдидан муносиб совға бўлди. Биз мактаб жамоасини ҳамда устозни қутлаган ҳолда келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз. 
Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM