Қарор

2020 y.г. «15 » май                              № 187-Қ            Kattaqo`rg`on sh. – г. Каттакурган

 

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Бюджет кодекси”нинг 148-моддасига асосан шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар  қисмига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

            Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 148-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли ҳамда Халқ  депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2019 йил 19-декабрдаги “Шаҳарнинг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги  35-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг 2020 йил 14-апрелдаги
1-6/98-сонли “Шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги таклифи маъқуллансин.

2. 2020 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилиши муносабати билан шаҳар молия бўлимида иш ҳақи миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатлар (индексация маблағлари) учун режалаштирилган маблағларни камайтириб, бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ҳамда чораклар бўйича харажатлар миқдорининг умумий мутаносиблигини сақлаган ҳолда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларига ажратилган маблағларни кўпайтириш йўли билан иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

3. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Ф.Садриддинов)га бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилишини белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳамда вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси билан келишилган ҳолда ҳужжатларни шаҳар маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ижро учун етказиш вазифаси топширилсин.

4. Шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг рахбарларига харажатлар сметасига бюджет таснифининг айрим бўлим, кичик бўлим, боблари ва ҳар бир харажат турлари бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда биринчи навбатдаги харажатларини тўлиқ молиялаштирилиши ва тўланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

5.  Мазкур қарор «Каттақўрғон тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда

ҳокимликнинг расмий  веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маматов зиммасига юклансин.

 

 

 

Шаҳар ҳокими в.б                                                     Г.Алимова

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM