Шаҳар худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник  кўрикдан ўтказиш тўғрисида

          Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,15-сон 197- модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31  январдаги 54- сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш  ҳақида” ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003., 1-2 сон, 17- модда), 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини  таъминлаш, шунингдек Каттақўрғон шаҳар ИИБ бўлимининг 2020 йил 06 январдаги 4094-сонли хати ва Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЙХХБ бўлимининг 2020 йил 17 январдаги 8- сонли маълумотномасини инобатга олиб, шаҳарда  йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

 

                                         Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

           1.  Шаҳар ИИБ бўлимининг 06 январ 2020 йилдаги № 4094-сонли  хати ва шаҳар ИИБ ЙХХБнинг  2020 йил 17 январдаги 8- сонли  маълумотномаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар ички ишлар бўлими (О.Мухаммадиев) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспогрт воситаларини мажбурий техник кўрикдан  ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

           3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;

          б)  ишлаб  чиқарилганлигига беш йилдан  кўп бўлмаган ( ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари ( мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) -икки йилда бир марта;

          в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари ( мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан  ташқари)- бир йилда бир марта;

        г) тиркамлар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганларидан ташқари.

        4. Мазкур қарорнинг 2- банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт  воситаларининг техник кўриги:

 биринчи марта- 1 март 30 июнгача;

 иккинчи марта- 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга  қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги

1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

       5. Шаҳардаги юридик ва жисмоний  шахсларга қонун талаблари асосида тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш белгиланган жадвал асосида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш имконияти ва таъмир ишларини бажариш учун қўлайликлари мавжуд бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириш тавсия этилсин.

      6. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган миқдорларда йиғим ундирилади.

       Биринчи( олдинги) техник кўрикдан носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

    Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

      7. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1- иловага;

Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2- иловага мувофиқ тасдиқлансин.

      8.Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси( А.Хусаинов )га:

Юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш.

 Техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмат кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки хафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

Техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

      9. Мазкур қарор «Каттақўрғон тонги» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий  веб-сайтига жойлаштирилсин.

    10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    11. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2019 йил 23 февралдаги  № 365- Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

    12. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш  шаҳар ҳокимининг ўринбосари  И.Маматов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Шаҳар ҳокими:                                                                М.Хашимов   

 

                                                                                                                                                                                   (PDF) юклаб олиш мумкин

2015-2021 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM