ЭЪЛОН!

2020-2021 йилларда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида “Каттақўрғон-Жума” автомомобиль йўли, Каттақўрғон Транспорт коллежи рўпарасидаги боғ ҳудудида шаҳар тарихи, қадриятлари ҳамда миллий урф-одатларини акс эттирувчи бугунги кун архитектура ва қурилиш талабларига мос равишда композиция, “Қўҳна Каттақўрғон шаҳрига хуш келибсиз!” мавзуида шаҳарга кириш қисмини кўрсатувчи бадиий безакли стелласи бўйича лойиҳа-чизмалар танлови эълон қилинади. 
Ушбу танловда шаҳримизнинг миллий урф-одатлари, анъаналари ҳамда қадриятлари акс этган композициялар лойиҳалари иштирок этиши мумкин.
Танловда қуйидагилар эътиборга олинади:
1. Замонавий, илғор технологиялар асосида миллийлик билан узвий боғлиқ, чизмалар аниқ ўлчамларда бўлиши ва мавжуд стелланинг ўлчамлари;
2.  Стелланинг атрофи кўкаламзорлаштириш-ландшафт дизайни;
3. Мавзунинг оригинал ва ўзига хослиги;
 Танлов иштирокчиларидан ўз таклифлари ва лойиҳалари билан 2020 йил 15 июлга қадар шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари сўралади. 
Танлов ғолибга шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан маҳаллий бюджет маблағларидан 10,0 млн.сўм миқдорда мукофот таъсис этилган.
Шаҳар ҳокимлиги ташкилий қўмитаси.
Телефон: 93 338-77-66

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM