МАҲАЛЛА ТИЗИМИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимига асос солинганига ҳали кўп вақт бўлмади. Лекин шу вақт орасида соха фаолиятини самарали йўлга қўйиш, бу борадаги тизимли ишларни ташкил қилиш бўйича кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш шаҳримизда тизимда амалга оширилаётган ишлар, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ободончилик, камбағалликни қисқартириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бошқа бир қатор масалаларга бағишланди.  

Унда шаҳар ҳокими Гавхар Алимова, қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари в.б А.Умаров ҳамда 36 та маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва ўринбосарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Г.Алимова бугун маҳаллаларнинг аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, улар учун обод ва хавфсиз ҳудудга айланиши учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида гапирар экан, айнан маҳаллаларда ишларни тўғри ташкил қилиниши лозимлигини, аҳоли мурожаатларининг жойида, маҳаллаларнинг ўзида ҳал этилиши бунда маҳалла вакилларининг масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўз ишларига виждонан ёндашишлари шартлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Рахимова бугунги кунда барча маҳаллалар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилганлиги, кадастр ҳужжатлари қилиниб, эгалик ҳуқуқи берилганлиги, шаҳримиздаги маҳалла биноларини моддий аҳволини яхшилаш борасида қилинаётган ишлар, хусусан, 3 та маҳалла “Ер мачит”, “Чинобод” ва “Зиёлилар” маҳаллалари биноларидаги таъмирлаш ишлари маҳалла ходимлари ташаббуси билан бажарилганлигини, 9 та маҳаллада вилоят ҳокимининг  амалий ёрдами билан ҳомийлар томонидан амалга оширилаётган реконструкция ишларининг 2020 йил 15 июнгача тугатилиши ҳақида ҳамда маҳаллаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда, маълумотномалар беришда юзага келаётган айрим камчиликлар хусусида ҳам сўз юритди.

Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM