ТУРМУШ 

-Иш тугармиди, қизим? Қолган юмушларингни кейин қилсанг ҳам осмон узилиб тушмайди. Шу жодугар қайнонанг ўлмади, сенгина қутулмадинг. Қачон қарама, йўлингга тўғаноқ. Келақол болам, кўзларим тўрт бўлди йўлингга қарайвериб.

-Яқинда бордим-ку! Майли, ойи, ҳаракат қиламан.

Гуландом холага қизининг овози синиққина эшитилди. Юраги ачишди.

-Ойижон, ҳалиги... рухсат берсангиз, уйга бориб келмоқчи эдим.

Минг тавозе билан қимтиниб турган келини Гуландом холанинг кўзига балодек кўринди:

-Шунча иш турганда гапингизни қаранг, келинпошша! Ҳар икки куннинг бирида уйга қатнайверсангиз, турмуш турмуш бўладими?!

Аллома ҲАКИМОВА.