МАҲАЛЛАЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОБОД ВА ХАВФСИЗ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШ МУМКИН?

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни самарали жорий этилиши маҳаллаларнинг, оилаларнинг жиноятлардан, турли ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги ҳамда бошқарма мутасаддилари томонидан ўтказилган семинар йиғилиши ушбу масалага бағишланди. Унда маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жиноятчиликнинг сабаблари, унинг олдини олиш, обод ва хавфсиз маҳалла тамойиллари асосида ташкил этиладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ф.Рахимова шаҳримиз маҳаллаларини ва хонадонларни жиноятдан, ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида манзилли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда замонавий назорат тизимини ўрнатиш хусусида сўз юритди.

Шунингдек, семинар йиғилишида иштирок этган шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Х.Шодиева ҳамда миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси вакиллари ҳам бу борадаги фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM