Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида турли йилларда ҳокимлик, корхона ва ташкилотларда раҳбарлик қилган фахрийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
-Каттақўрғон шаҳри улкан ўзгаришлар бўсағасида турибди, - дейди, -шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова. – Президентимизнинг катта эътибори туфайли шаҳримизда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари бошланиб кетди. Ислоҳотлар халқимизнинг ҳаётида туб ижобий бурилишлар қилиши шубҳасиздир.
Учрашув иштирокчилари бу жараёнларда фаол иштирок этишларини, шаҳар билан боғлиқ ҳар қандай вазиятларда хизматга тайёр эканликларини изҳор этишди.
Жумладан, 90- йилларда шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган, айни дамда “Эрудит” ижодий маркази раҳбари Беҳзод Зокиров ўз сўзида бундан кейин ҳам Каттақўрғонни обод ва кўркам шаҳар сифатида гуллаб-яшнаши йўлида ўз меҳнатини аямаслигини изҳор этди.
Учрашувда ҳоким ўринбосарлари - Даврон Раҳмонов, Феруза Раҳимова, шунингдек Халқ қабулхонаси мудири Хамротош Шодиева иштирок этишди.