ЧЕВАРЛАР КЎПАЯДИ

Каттақўрғон шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш, унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш, аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Сектор раҳбарлари оилалар ҳолидан хабар олар экан, фуқароларни келажакда бир касбнинг бошини тутиши, шу орқали ўзининг сармоясига эга бўлиб ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишлари учун чоралар кўриляпти. Ускуна ва турли ишлаб чиқариш буюмлари совға қилганда уни ишлатиш учун зарур бўлган хом ашёларни  ҳам қўшиб берилаётганининг сабаби шунда.

Хусусан, шаҳар ҳокими, 1 сектор раҳбари Гавҳар Алимова “Навбаҳор”, “Чинобод”, “Қўшҳовуз”, “Ғарб мачит” маҳаллаларида бўлиб, алоҳида эътиборга молик хонадон соҳиблари билан учрашди.

 

Оилаларнинг шароитлари яқиндан ўрганилиб, уларга кўмак бериш чоралари кўрилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан  АИТБ “Ипак йўли” Умар минтақавий филиали ҳомийлигида ажратилган 4 та тикув машиналари ўз эгаларига топширилди.

Маҳаллаларни ўрганиш ва хонадонларга бирма-бир киришда шаҳар ҳокимига Халқ қабулхонаси мудири Хамротош Шодиева, шаҳар ҳокими ўринбосари Феруза Раҳимова ҳамрохлик қилдилар.

 

Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш тизимли равишда давом эттирилади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM