ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил l3 май куни "Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари туман (шаҳар)ларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" бўлиб ўтган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирликлар ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига қисқа муддатда Каттақўрғон шаҳри ва Пахтачи туманида саноатни ривожлантириш инфратyзилмасини яратиш бўйича инвестиция дастyрини ишлаб чиқиш топширилган эди.

Шу муносабат 14 май куни Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрган хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

 

 

 

Бугун учрашувнинг иккинчи кунида тегишли хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари масъуллари томонидан белгиланган топшириқлар бўйича инвестиция дастурлари лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Айни вақтда мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM