САХОВАТ ВА КЎМАК ТАДБИРЛАРИ СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА

Айни кунда шаҳримизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар юзасидан шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида ҳам эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

 

Бугун шаҳримизга ташриф буюрган вилоят прокурори Фарҳод Зуфаров 2-сектор ҳудудида камбағалликни тугатиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни иш билан таъминланиши борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шаҳар ҳокими Г.Алимова иштирогида бугун ана шундай оилаларнинг бир нечтасига хоҳишларига кўра тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун керакли ускуналар, жиҳозлар тақдим этилди. Шунингдек, айни кундаги синовли кунларда 2-сектор ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга хайр-саховат ёрдамини кўрсатган тадбиркорларга ташаккурномалар ҳам берилди.

 

 

 

-Сектор ҳудудидаги 10 та маҳаллада 247 нафар муҳтож оила борлиги аниқланган бўлиб, ушбу оилаларда 385 нафар меҳнатга лаёқатли, ишсиз фуқаролар рўйхатга олинган. Айни вақтда уларнинг 83 нафари жамоат ишларига жалб килиниб, 17 нафарининг шахсий томорқасига субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди. Колган 285 нафар ишсиз фуқароларнинг ҳам бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда,-дейди шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Джумаев.

Шаҳар прокуратурасининг ташаббуси билан ҳомий ташкилотлар иштирогида ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб килишнинг 1-босқичи ташкил этилиб, 14 нафар оилага уларнинг хоҳишига кўра тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

 

 

Яъни, 3 та оилага 100 тадан зотдор товуқ жўжалари (мутахассис бириктирилган ҳолда), 3 та оилага Духовка (газ баллон, ун ва шакари билан), 2 та оилага жухори пишириш ускунаси, 2 та оилага Пайвандлаш, 2 та оилага қурилиш ускунаси ва 2 та оилага иссиқхона қуриб берилмоқда. 

 

 

2-сектор кесимида кейинги босқичларда ҳам аҳолини тадбиркорликка қизиқишини ҳисобга олган ҳолда банк имтиёзли кредитлари ҳисобига ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM