АҲОЛИНИ РУЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2020 йил 16 март куни “Ахолини руйхатга олиш тўғрисида” қонун имзолади. Унда руйхатга олиш варағи, шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиблари ва респондентнинг ҳуқуқлари каби масалалар белгиланган. Эндиликда 10 йилда камида бир марта аҳолини руйхатга олиш ўтказилади. Руйхатга олишни ўтказиш, унинг саналари муддатлари, тўғрисидаги қарор Президент томонидан қабул қилинади. Руйхатга олиш тўғрисидаги таклиф ҳукумат томонидан уни ўтказишнинг тахминий муддатларидан камида уч йил олдин киритилади.

Қонунга кўра руйхатга олиш бутун Ўзбекистон ёки муайян ҳудудлар бўйича ўтказилиб, демографик сана ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий характеристикасини аниқлашга қаратилган шахсий маълумотларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш тартибларини белгилайди.

Аҳолини руйхатга олиш дастури ёши, миллати, тилларни билиши, маълумоти, яшаш шароитлари, яшаш учун маблағлар манбалари ва бошқа масалаларни ўз ичига олади. Сўров  давлат тилида олиб борилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар ўз она тилларида ёки бошқа эркин танланган мулоқот тилида сўровда иштирок этишлари мумкин.

Ҳужжатга кўра, рўйхатга олишнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборат.

Руйхатга олишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • Аҳолини соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
  • Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг ўзоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозларини ҳамда дастурларини тайёрлаш;
  • Аҳолини руйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
  • Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

Ҳужжатда, шунингдек, аҳолини руйхатга олиш соҳасида давлат органлари ваколатлари, респондент ва руйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам келтириб ўтилган.

 

Каттақўрғон шаҳар статистика

бўлими бошлиғи  М.Муминов

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM