BEELINE ВА UCELL  АБОНЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА! 

Мамлакатимизда телефон рақамлари теришнинг янгича тартибига кўра  9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш белгиланган.  Лекин бу борадаги тартибга кўра Фавқулодда хизматларни чақириш тартиби - 101, 102, 103, 104, 1050 ҳамда 4 хонали қисқа рақамли хизматлардан фойдаланиш тартиби ўзгаришсиз қолдирилиши кўзда тутилган.  
Айни кунда шаҳримизда 9 рақамли рақамлаш тизими билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши муносабати билан шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 103 – “Тез тиббий ёрдам"  бўлимига BEELINE ВА UCEL абонентлари томонидан  уланиш имкони бўлмаяпти.  Ушбу ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда BEELINE ВА UCEL компанияси абонентларига бу борадаги ишлар ниҳоясига етгунга қадар бошқа компаниядан ёки +99866-455-21-36 рақамлари орқали мурожаат қилишларини маълум қиламиз. 
Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Матбуот хизмати 
Каналга уланиш: @kurganpress

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM