ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛИ
Опубликовано 24.05.2019 - 12:36Бугун шаҳар “Халқ қабулхонаси”да шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда иштирок этган 40 дан ортиқ фуқаронинг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, мурожаатларнинг 15 таси уй-жой билан таъминлаш, 3 таси яшаб турган уй-жойини таъмирлаш, иш билан бандликни таъминлаш бўйича 7 та, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича 5 та, соғлиқни сақлашда 4 та, бозор масалалари бўйича 6 та ва бошқа турдаги масалаларни ўз ичига олади.
Қабул давомида мурожаатлар батафсил ўрганилди ва 13 таси жойида ҳал этилиб, қолганларини ҳам тегишли мутассадиларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.