Иқтисодий кўрсаткичлар

2018 йилда Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилган ишлар ҳамда 2019 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Махаллий бюджет.   

2018 йилда. Маҳаллий бюджет даромадлар режаси 15 млрд. 326 млн.сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 15 млрд.714 млн.сўм ёки режага нисбатан 102,5 фоизга бажарилди. Тасдиқланган режага нисбатан +388 млн.сўмга кўп солиқлар туширилишига эришилди.

Контингент 55 млрд 947 млн сўмга белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 66 млрд. 355 сўмга ёки режага нисбатан 118,6 фоизга таъминланди (+10 млрд 408 млн.сўм).

2019 йилда. Даромадлар режаси  22,0 млрд сўмга, харажатлар режаси 11,2 млрд сўмга тасдиқланган. Трансферт 77,4 млрд.сўмни ташкил қилиб, харажатларнинг 87,4 фоизига тўғри келади.

Умумий харажатларнинг 36,7 млрд. сўми (42,0 фоизи) Халқ таълими, 11,0 млрд. сўми (12,4 фоизи) мактабгача таълим, 28,3 млрд сўми (31,9 фоизи) соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилади.

 

Экспорт.

2018 йилда жами  11 млн. долларга экспорт режаси белгиланган бўлиб, амалда 5 млн. 364  минг долларга ёки                      49  фоизга йиллик режа бажарилди. Шундан, саноатда 3 млн.                   945 минг доллар ҳамда қишлоқ хўжалигида 1 млн. 419 минг долларлик экспорт операциялари амалга оширилди.

2017 йил якунига нисбатан худудий экспорт хажми +754 минг долларга кўпайган.

2019 йилда жами саноат махсулотлари учун  5 млн. 647 минг долларга экспорт режаси белгиланган

 

Тадбиркорлик фаолияти.

2019 йилнинг 1 январ холатида жами 770 та кичик бизнес корхоналари мавжуд булиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхоналар 743 тани (96,5 фоизни), фаолият кўрсатаётган корхоналар 27 тани (3,5 фоизни) ташкил килди.

Жами рўйхатга олинган корхоналарнинг 51 таси қишлоқ хўжалиги, 177 таси саноат, 230 таси савдо, 38 таси ташиш ва саклаш, 65 таси овқатланиш, 9 таси алока, 19 таси согликни сақлаш, 181 таси бошқа соҳаларга тўғри келади.

 27 та фаолият кўрсатмаётган субъектлар мавжуд бўлиб, шундан 7 таси саноат, 4 таси қишлоқ хўжалиги, 8 таси савдо, 2 таси қурилиш, 1 таси ташиш ва сақлаш, 2 таси хизмат кўрсатиш ва                3 таси бошка соҳалардаги тадбиркор ҳисобига тўғри келади.

 

Мақсадли дастурлар.

2018 йил амалга оширилган лойиҳалар.

2018 йилда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш худудий дастурлари доирасида жами 65 та лойиҳа (саноат йўналишида-22 та, хизмат кўрсатиш йўналишида-43 та лойиҳалар) лар ишга туширилиши натижасида 700 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур худудий дастурлар доирасида ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 61,1 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 30,6 млрд.сўм ҳамда хорижий инвестициялар ҳисобидан 800,0 минг доллар лик жами 94,0 млрд.сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

 Шундан, саноат йўналишида 22 та лойихаларга 70,3 млрд.сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 43 та лойиҳаларга 23,7 млрд.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилиши орқали худудий дастур ижроси таъминланди.

Бунинг натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча иш ҳақи фондидан қарийиб 1,0 млрд.сўм ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан 4,5 млрд.сўмга яқин жами 5,5 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағлар туширилишига эришилди.

Янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши орқали худудий экспорт салоҳиятини ошишига ҳамда экспорт географиясини кенгайишига эришилиб, дастурлар доирасида янгитдан ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига ўтган 2018 йил якуни билан қарийиб 2,0 млн.долларлик экспорт операцияси амалга оширилди.

 

2019 йил кутилиши.

Шунингдек, 2019 йилда худудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида жами 70 та лойиҳа (саноат йўналишида-15 та, хизмат кўрсатиш йўналишида-42 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида-13 лойиҳалар) лар ишга туширилиши натижасида 860 га яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мазкур худудий дастурлар доирасида жами 132,0 млрд.сўмлик маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

 Шундан,  саноат йўналишида 15 та лойихаларга 56,0 млрд.сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида 42 та лойиҳаларга 43,8 млрд.сўм ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида 13 та лойиҳаларга 32,2 млрд.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилиш режалаштирилган.

Бунинг натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча иш ҳақи фондидан қарийиб 1,8 млрд.сўм ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан 6,5 млрд.сўмга яқин жами 8,3 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағлар туширилишига эришилади.

Янги турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши орқали худудий экспорт салоҳиятини ошишига ҳамда экспорт географиясини кенгайишига эришилиб, дастурлар доирасида янгитдан ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига ўтган 2019 йил якуни билан қарийиб 3,5 млн.долларлик экспорт операцияси амалга оширилиши кўзда тутилган.

 

         Каттақўрғон шаҳрининг Демографик ҳолати ва аҳоли жон бошига кўрсаткичлар бўйича.

Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига 87,3 минг нафарни аёллар 43,7 минг нафар, эркаклар 43,6 минг нафарни ташкил этиб, шундан, хўжаликлар сони 17255 тани ҳамда оилалар сони 22161 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, шаҳарда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 1280,5 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 295,4 минг сўмга, истеъмол товарлари хажми 1085,4 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг хос даврига нисбатан 176,4 минг сўмга, қишлоқ хўжалиги махсулотлари 225,9 минг сўмни, жами хизматлар 1820,4 минг сўмни, пуллик хизматлар 1095,5 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 3398,8  минг сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткичларнинг барчасида ўтган йилнинг хос даврига нисбатан  10-12 фоиз миқдорида ўсиш кузатилган.

Меҳнат баланси. Умумий шаҳар ахоли сони 87,3 минг нафар,                  шундан, мехнат ресурслари 49,3 минг нафарни, иктисодий фаол ахоли 37,2 минг нафарни, ишсизлар  2,4 минг нафарни, расмий ишсизлик даражаси 2,7 % ни ташкил килади.

 

Бандлик.  Жорий йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва янги иш ўринлари яратиш худудий дастури доирасида жами 4071 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ўтган январ-ноябр ойларида 4077 та янги иш ўринлари яратилиб, режага нисбатан 100,1 фоизга бажарилди.

Шундан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги  ПҚ-3506-сонли қарори билан тасдиқланган 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига асосан Каттақўрғон шаҳар худудий Бандлик дастури доирасида 1148 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режа этиб белгиланган бўлиб, амалда ўтган январ-декабр ойларида 1048 тага (режа январ-ноябр ойлари-1054 та) бажарилиб, режага нисбатан 100,3 фоизга амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 2-бандига мувофиқ, Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилда барча йўналишларда 2923 та янги иш ўрни яратиш юзасидан қўшимча режа топшириғи берилган бўлиб, ўтган январ-декабр ойлари якуни билан 2923 тага, режага  нисбатан 100,0 фоизга бажарилди.

 

2019 йил учун. Худудий дастур доирасида барча йўналишлар бўйича 1376 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

 

Инвестиция  

2018 йилда белгиланган дастурларни амалга оширилиши натижасида 2019 йилнинг 1 январ ҳолатига 1421,7 минг АҚШ доллари миқдорида  тўғридан-тўғри  хорижий инвестиция киритилган.

Жумладан секторлар кесимида:

1 сектор (шаҳар ҳокими) бўйича жами бўлиб, 500,4 минг АҚШ доллар,

2 сектор (шаҳар прокурори) бўйича жами бўлиб, 160,1 минг АҚШ оллар,

4 сектор (шаҳар ДСИ) бўйича жами бўлиб, 761 минг АҚШ доллар миқдорида  хорижий инвестиция киритилган.

         Жорий йилнинг апрел ойида 1-сектор раҳбари (Шаҳар хокими)  ҳудуидаги “CLASSIC MOTOR” маъсулияти чекланган жамиятига Хитой   давлатида  руйхатдан ўтган “SHANGQIU SIHAI ENERGY TECHNOLOGY Co.LTD”  (маъсулияти чекланган жамият) томонидан 500,4 минг АҚШ доллари  миқдорида асбоб-ускуна киритилди. Бугунги кунда “CLASSIC MOTOR” маъсулияти чекланган  жамияти томонидан ушбу лойиҳа ишга тушурилиши арафасида;

Жорий йилнинг апрел ойида 4-сектор раҳбари (ДСИ бошлиғи)  ҳудуидаги «Каттақўрғон чарм» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига корхона таъсисчилари яъни Ўзбекистон томонидан фуқаро Исломов Икром ва Исломов Умрзоқ  ҳамда Хитой томонидан “CHANTSINSINSYAN” савдо компанияси ҳамкорлигида корхонага жами қиймати 761,0 минг АҚШ долларлик терини қайта ишлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар киритилди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилди.

 Жорий йилнинг июнъ ойида 2-сектор раҳбари (Шахар прокурори)  ҳудуидаги “Metall Solution Technologies” маъсулияти чекланган жамиятга 2018 йилнинг июн ойида Хитой   давлатидан  руйхатдан ўтган “HUA YING (HONGKONG) INDUSTRY CO,LTD” (маъсулияти чекланган жамият) хорижий инвестори томонидан жами қиймати 160,1 минг АҚШ доллари миқдорида металлга ишлов беришда қўлланиладиган асбоб ускуна шаклида киритилган. Бугунги кунда ушбу лойиха бўйича Хитой давлатидан келтирилган асбоб ускуналар  ўрнатилган ва лойиҳа тўлиқ ишга туширилган.

Курилиш.

 2018 йилда        “Обод қишлоқ” дастурига шаҳар ҳокими (М.Хашимов), секторида жойлашган “Навбахор” МФЙ ва шаҳар прокурори (Ш.Джумаев) сектори ҳудудида жойлашган “Дустлик” МФЙ танлаб олинди

         Шаҳар ҳокимининг қарори билан “Навбаҳор” МФЙ да сектор раҳбари шаҳар ҳокими бошчилигида 25 кишидан иборат, “Дустлик” МФЙ да сектор раҳбари шаҳар прокурори бошчилигида 25 кишидан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳ ва штаб ташкил қилинди.

Шаҳарда Дўстлик ва Навбаҳор МФЙларда  6235 нафар аҳоли, 1765 та оила, 1687 та хонадон, 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, ишчи гуруҳ аъзолари ушбу маҳаллалардаги аҳоли хонадонларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йўл қурилиши, электр таъминоти, табиий газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва инфратузилма объектлари қурилишидаги мавжуд муаммоларни аниқлашган.

Мазкур ишлар Дўстлик маҳалласида “Меморқурилишлойиҳа” МЧЖ ва Навбаҳор маҳалласида “Армас” МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, лойиҳа смета хужжатлари асосида олиб борилмоқда. Маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатилган.

Дастур доирасида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган.

Дастур доирасида 15 та якка тартибдаги уй жойлар таъмирланди ушбу ишларни бажарилишига ташаббускор ҳомийлар томонидан 118,0 млн сўмдан зиёд маблағлар сарфланди. 45 та кўп қаватли уйларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. (4,0 млрд.сўм). Дўстлик маҳалласига 2 та умумий хожатхона қуриб фойдаланишга топширилди. Кўп қаватли уйлар атрофига              4 та янги болалар майдончалари қурилди. 2 та МТМ мукаммал таъмирланди (16 ва 19 МТМ (2,9 млрд.сўм) 6,5 км янги ичимлик сув тармоғлари тортилди 1 донда янги сув иншооти қуриб фойдаланишга топширилди (841,3 млн.сўм). 7,6 км. Электр сип кабеллар тортилди 6 дона трансформатор таъмирланди 1 та янги трансформатор ўрнатилди.

2,2 км газ тармоғи ва 22 дона ГТҚлар таъмирланди 5 км ички йўллар таъмирланди (2,0 млрд.сўм) 86 дона замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Навбаҳор маҳалла гузари ташкил қилинди. (280,0 млн.сўм) Бозор инфратузилма объектларини яхшилаш мақсадида 2 та сарторошхона 2 та минимаркет 1 та аёллар гўзаллик салони 1 та тикув цехи 1 та Уй-рузғор ва офес мебеллари, МДФ, АКВА эшик-ромлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу орқали 34 та фуқаролар доимий иш билан таъминланди.

Шунингдек, “Обод маҳалла” дастурига 2019 йилда                     Каттақўрғон шаҳридаги “Гўзалкент”, “Ғ.Мачит” ва Ингичка қўрғонидаги “Каттақўрғон” маҳаллалари киритилган бўлиб дастур доирасида 2 та умумтаълим мактаблари (3, 12), 6 та МТМ ларини таъмирлаш (10, 12, 23, 9, 13, 14) ва 1 та янги МТМ қуриш белгилаб олинган. Бундан ташқари 3,8 км.пиёдалар йўлаклари 3,0 км ирригация тизимларини қуриш, 4,9 км ичимлик суви тармоғларини реконструкция қилиш, 1,8 км электр тармоғларини таъмирлаш 2,3 км газ тармоғларини таъмирлаш, 4 та чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, 296 дона замонавий тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш 7,9 км ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

(юклаб олиш PDF 189 кб) 

2015-2019 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM