“ЎЗБЕКИСТОН –УМУМИЙ УЙИМИЗ”

Юртимизда турли миллат вакиллари тинчлик ва тотувликда яшаб келмоқдалар. Шаҳримиздаги Драма театрида миллатлараро тотувликни таъминлаш мақсадида ушбу шиор остида фестиваль бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги маҳаллалардан, мактаб ва коллежларнинг вакиллари амалий санъат ва ҳунармандчилик намуналаридан иборат кўргазмалари билан иштирок этдилар.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг Миллатлараро бўлим бошлиғи А.Хусаинов, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раиси И.Латипов ҳамда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р.Қобиловлар ташриф буюрдилар. Фестиваль доирасида сўзга чиққанлар юртимиздаги тинчлик ва тотувликнинг қадрига етиш ва унинг абадий бўлиши учун албатта барча бирдек ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар вилоят немис ва тожик миллий маданият маркази ва шаҳар маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган концерт дастурини мароқ билан томоша қилдилар.

 

 

2015-2019 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM