ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛИ

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Музаффар Хашимовнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда иштирок этган 25 дан ортиқ фуқарониг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Жумладан, мурожаатларнинг 10 таси уй-жой билан таъминлаш, 5 таси яшаб турган уй-жойини таъмирлаш,  иш билан бандликни таъминлаш  бўйича 3 та,  фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам олишни сўраб 1 та,  3 та  кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, 2 та соғлиқни сақлаш ва 1 та касаба уюшмаси томонидан сиҳатгоҳга даволаниш учун йўлланма олиш бўйича келиб тушган.

Қабул давомида барча мурожаатлар батафсил ўрганилиб 10 таси жойида ҳал этилди ва қолганларини ҳам тегишли мутассадиларга ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

 

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM