ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ

2019 йил 12 март куни Каттақўрғон шаҳар педагогика коллежида шаҳримизнинг 250 нафардан ортиқ ёшлари иштирокида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган  "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси шаҳар филиали раиси Х.Қувонов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т.Ҳамидов ҳамда шаҳар савдо-саноат палатаси раҳбари М.Рахматовлар ўз тажрибаларидан келиб келиб ёшлар билан тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда муваффақиятга эришиш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Шунингдек, "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси Каттақўрғон шаҳар филиалидан имтиёзли 7 фоизлик кредит олиб бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшлардан  Жавлонбек Вахобов сўзга чиқиб тенгдошларини яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишга ва фаолликка чақирди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга тарзида ўтказилди.

 

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM