Барча тижорат ташкилотлари диққатига!

Tижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (чет эл инвеститсиялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги ташкилотлар, кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилотлар  бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари томонидан “Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот” 2-Молия шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 18-февралидан кечиктирмасдан тақдим этишингизни сўраймиз.

 Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузуши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

Мурожаат учун телефон: (66)455-12-19

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM