МУНОСАБАТ: ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ҚАЧОН ЯХШИЛАНАДИ?

Image_tadbir: 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сув тизими носозлиги бўйича мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Каттақўрғон шаҳрида марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 70,1%ни ташкил этади.

Аҳоли сони ҳозирги кунда 87991 кишини ташкил этса, шундан 45,8 киши марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

Шаҳар аҳолиси ва ташкилотларини 40 фоизини 14 та сув иншооти - 2 та йирик “Муртак” ва “Кўрпа” сув иншоотлари тизими ичимлик суви билан таъминлайди.

-Каттақўрғон шаҳар “Баландчордара” МФЙ, Миёнкол кўчасидаги ичимлик суви тармоғи 40 йилдан ошиқ муддатда ишлаб, амал қилиш муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли яроқсиз холга келиб қолган. Ушбу йўналишдаги тармоқда олдин хам авария холати бўлган ва бартараф этилган,- дейди,- “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ  шаҳар шаҳар филиали бошлиғи А.Мамедов. - Айни дамда сув қувурининг ён қисмида  авария юзага келган бўлиб, мутахассислар ва ишчи-ходимлари ушбу ҳолатни бартараф этишга киришдилар.

 Эслатиб ўтамиз, Каттақўрғон шаҳар худудидаги барча ичимлик суви ва оқова тармоқлари “Жаҳонбанки”нинг 63 млн доллар кредити маблағлари асосида қайта қурилиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур лойиҳа ишлари жорий йилнинг феврал-март ойларида бошланади.

2024 йилгача шаҳардаги барча сув ва оқова тармоқлари тўлиқ реконструкция қилиниши ва сув билан боғлиқ барча муаммолар бартараф этилиши кутилмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM