ИСТИРОҲАТ БОҒИ ҚАЧОН ОБОД БЎЛАДИ?

Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г. Алимова маданият ва истироҳат боғига борди. Ўтган асрнинг 70- йилларида бунёд этилган истироҳат боғининг бурунги довруғидан ҳеч нима қолмаган.Масъул ташкилотлар кўп, лекин масъулиятни бўйинга олиш йўқ. Парк раҳбарияти ҳар йили ўзгарсада боғда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмаяпти.

Ҳоким шу ҳақда гапираркан,айни дамда ишламай турган аттракционлар, фавворалар ҳақида тўхталди.

Шаҳар ҳокими боғнинг бугунги ҳолатини танқид қилиб, катта ижобий ўзгаришларни акс эттирувчи режа-лойиҳаларни тақдим этишни талаб қилди.

Ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарларига 1 ҳафта муддатда боғни ободонлаштириш бўйича дастур тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Гавҳар Алимова шаҳар маданият бўлимига берилган собиқ "Эртак" қаҳвахонаси биносига бориб реконструкция ва қурилиш ишлари билан танишди.

Ўрганишлар бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимовага ҳокимнинг биринчи ўринбосари Бегзод Саипов ҳамрохлик қилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM