АНЪАНАВИЙ АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил январдаги “Давлат ва хўжалик бошкаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6-сонли қарори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 24 мартдаги № 9-24 “с” сонли карори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 16 январдаги БМ- 06/62-сонли хати ва Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2019 йил 22 февралдаги 14-10 “с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши ва Каттақўрғон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда аёллар ўртасида 2,13-умумтаълим мактаблари ва Болалар ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақаларининг Каттақўрғон шаҳар босқичи ўтказилди.
Ушбу спорт мусобақаларида 8,9,11,12,13-умумтаълим мактабларининг ходимлари фаол иштирок этишди. Ғолиблар эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.