Шаҳар ҳокими М. Хашимов ҳокимлик биносида соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

Унда бирлашган шифохона тасарруфидаги барча муассасаларнинг бўлим мудирлари, врачлар иштирок этди. Шаҳар ҳокими болалар ўлими, айрим медицина ходимларининг ўз касбига нолойиқлиги, таъмагирлик ҳолатлари, шошилинч тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволини тилга олди. Бирлашган шифохона раҳбари Ш. Нуруллаева бу ҳақда ахборот берди. Келгусида камчиликларни бартараф этиш,  оилавий поликлиникалар очиш ва бошқа зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM