БУЮК СОҲИБҚИРОНГА ТАЪЗИМ

Image_tadbir: 

Азал-азалдан эл-юрт фаровонлиги йўлида ҳалол, пок ва самарали иш кўрсатган аждодларимизнинг хайрли ишлари, кўрсатган жасоратлари юксак баҳоланган. Бугунги кунда ҳам буюк даҳоларимизнинг таваллуд айёмлари кенг миқёсда нишонланиб, қилган эзгу ишларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилмоқда.

Яқинда шаҳримиздаги “Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуаси”да буюк саркарда, маънавият ва маърифат элчиси, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг таваллуд айёмини 683 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокимлиги ҳомийлиги остида ўтказилган Республика очиқ чемпионатининг “Ояма Киокушинкай-кан карате до” клуби аъзоларининг ушбу мусобақасига вилоятимиз туманларидан, Самарқанд, Ангрен шаҳарлари, Хоразм, Навоий, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларидан жами 150 нафар сараланган спортчи ёшлар ўз маҳоратларини синашди. Тадбирга шаҳар ҳокимлиги вакиллари, прокуратура ходимлари, Ички ишлар вакиллари ва спорт ишлари бўйича мутассаддилар ҳамда спортнинг ушбу тури бўйича мухлислари қатнашдилар.

Сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ибрагимов спортчиларга омад тилаб тадбирни очиб берди. Спортчилар бор маҳоратларини ишга солиб ўзаро беллашувларни қизиқарли тарзда ўтказдилар.

7 ёшдан 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақада Д. Пирматов, С.Баҳодиров, Ш.Файзуллаев, С.Машарипов, Ж.Абдувалиевлар мусобақанинг энг юқори поғонасидан жой олдилар. Тадбир сўнгида юқори даражада фаоллик кўрсатган спортчилар шаҳар ҳокимининг I, II, III даражали дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM