ЖАСОРАТ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПК-3898 сонли Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги "Ёшларни ҳарбий ватанпарлик руҳида тарбиялаш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 140-сонли Қарорига мувофиқ  жорий йилнинг 11 апрель куни шаҳримиздаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори 9-11 синф ўкувчилари билан "Жасорат соати" дарси  ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳамшаҳримиз Улуғбек Барноевнинг отаси Абдулла Барноев, ҳарбий қисм тарғибот гуруҳи офицери капитан Элёр Кўчаровлар "Ватан азиз-жасорат мангу" шиори остида маъруза қилдилар. Дарс якунида ташриф буюрган меҳмонларга мактаб номидан китоблар совга килинди.

 

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM