МЕҲР ВА МУРУВВАТ ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Юртимиз  бўйлаб  Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан бир қатор тадбирлар  бўлиб ўтмоқда. Шаҳримиздаги “Осиё” тўйлар масканида 2-сектор шаҳар прокуратураси томонидан ана шундай саховат тадбири бўлиб ўтди.Сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалари учун байрам дастурхони ёзилди.

“Биз бугун юртимизда  аҳолининг яхши  ҳаёт кечириши, маҳаллалардаги ободлик, бизнинг тўкинликда яшашимиз учун яратилаётган шарт-шароитлардан, 2-сектор шаҳар прокуратураси томонидан  амалга оширилаётган мана шундай савобли ишлардан жудаям мамнунмиз, доим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин”,- дейди “Ноқис” маҳалласидан ташриф бурган Гулчеҳра опа Алибекова.

Тадбирга ташриф буюрган шаҳримиздаги 16 умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, байрам чиқишлари барчага манзўр бўлди.

Ўзининг фаоллиги билан жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ маҳалла фаоллари тадбир сўнггида ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирга шаҳар ҳокими М.Хашимов иштирок этди.   

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM