АНЪАНАВИЙ АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Image_tadbir: 

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил январдаги “Давлат ва хўжалик бошкаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6-сонли қарори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 24 мартдаги № 9-24 “с” сонли карори, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 16 январдаги БМ- 06/62-сонли хати ва Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2019 йил 22 февралдаги 14-10 “с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши ва Каттақўрғон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда аёллар ўртасида 2,13-умумтаълим мактаблари ва Болалар ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақаларининг Каттақўрғон шаҳар босқичи ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақаларида 8,9,11,12,13-умумтаълим мактабларининг ходимлари фаол иштирок этишди.  Ғолиблар эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

2015-2019 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM