МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 

Фуқароларнинг ишсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этилишини таъминлаш, бандлиги таьминланмаган, муқим иш  ўрнига эга бўлмаган  фуқароларни иш билан таьминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 - февраль куни  шаҳар  ҳокимлиги, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, шаҳар  маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида  шаҳар Педагогика коллежида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси»  ўтказилди

Унга шаҳримиздаги 45-та корхона, ташкилот, муассаса ва хужалик юритувчи субьектлар ўзларидаги  мавжуд 208 та бўш иш ўринлари билан иштирок  этдилар. Тадбир давомида  ишсиз фуқароларга шаҳар ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги  бўш иш  ўринлари ҳамда яратилган квота иш ўринлари хакида таништирилиб, мехнат қилиш билан боғлик бўлган ҳак-ҳуқуқлари  бўйича маслаҳатлар  берилди ва уларга мақбул бўлган ишлар  таклиф этилди.

Ярмаркада иштирок этган 167-нафар фуқаронинг 30 нафарига иктисодиётнинг турли соҳаларига ишлаш учун йўлланмалар берилиб, касб мутахассисликларига мос иш ўринларига жойлаштирилди. Ишга жойлашган фуқароларнинг 8 нафари кам таьминланган, 22 нафари ижтимоий химояга муҳтож  оила вакилларини ташкил этади. Бундан ташкари 55 - нафар фукароларга ўзларини қизиқтирган мавзуларда ҳуқуқий  маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, ярмарка давомида ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни қўллаб-қўвватлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан ижтимоий ҳимояга  мухтож фуқаролар иштирокида  “Жахолатга қарши маьрифат” мавзусидаги умумпрофилактик  тадбирлар доирасида вилоятдан ташриф буюрган вакиллар иштирокида давра суҳбати ҳам ўтказилди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM