“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми ўз якунига етди

Жорий йилнинг 15 июлидан 17 сентябрига қадар давом этган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми якунига етди.

“Ташаббусли бюджет” жамғармасининг 2-мавсуми учун бюджет маблағлари ҳисобидан 2 млрд 729.0 млн сўм, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 979.0 млн сўм маблағ йўналтирилиб, жами 3 млрд 708.0 млн сўм маблағ шакллантирилди.

Фуқаролар томонидан жами 140 таклифлар илгари сурилиб, ишчи гуруҳ томонидан 68 та таклифлар овоз бериш жараёни учун саралаб олинди.

Овоз бериш якунларига кўра 11 та таклифлар ғолиб деб топилди.

Жумладан,

1 – Тиббиёт бирлашмасига Видеогастроскоп аппаратини сотиб олиш учун 370 млн сўмга 729 та овоз билан;  

2 – А.Қаххор МФЙдаги 12 та кўп қаватли уйларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқава сувини умумий тармоққа улаш. Кўп қаватли уйлар олдига тортилган янги сув ҳамда оқава тармоғидан кўп қаватли уйларнинг ҳар бир хонадонига етказиш мақсадида оқава тизими, сув қувурлар тортиш ва насос ўрнатиш учун 360 млн сўмга 506 та овоз билан;

3 – Каттақўрғон шаҳар Зомин МФЙ биносини замонавий кўринишда қайтадан реконстуксия қилиш учун 470 млн сўмга 470 та овоз билан;

4 – Чордара МФЙ биносини қайта қуриш учун 470 млн сўмга 440 та овоз билан;

5 – Маҳалла худудидаги Қушховуз, А.Навоий кўчаларини доимий ичимлик суви тармоқларига улаш учун 400 млн сўмга 378 та овоз билан;

6 – Каттақўрғон шаҳар Ингичка қўрғони И.Шоир МФЙ Туркистон кўчасида жойлашган 21-МТМ ҳудудида болалар қамровини ошириш мақсадида қўшимча бинони иссиқлик тизими ва ирригатсия тизимини таъмирлаш учун 300 млн сўмга 291 та овоз билан;

7 – Зарифобод МФЙ, Боғ ўтар кўчасига оқава (канализация) тизимини ўтказиш учун 100 млн сўмга 252 та овоз билан;

8 – Каттақўрғон шаҳар Ғарб-Мачит МФЙ, Давлатобод кўчаси 138-дом орқасидаги бўш турган жойда болалар майдончаси қуриш учун 35 млн сўмга 235 та овоз билан;

9 – Каттақўрғон шаҳар Ноқис МФЙ Ўзбекистон кўчаси 65 А ҳамда 65 Б кўп қаватли уйларнинг сув таъминотини билан доимий таъминлаш учун сув башнясини капитал таъмирлаш учун 110 млн сўмга 168 та овоз билан;

10 – Каттақўрғон шаҳар Қориравот МФЙ маҳалла биносини замонавий қайта қуриш учун 470 млн сўмга 167 та овоз билан;

11 – Каттақўрғон шаҳар Баланд Чордара МФЙ Ш.Одил кўчасини 400 метр қисмини асфалт қилиш учун 230 млн сўмга 151 та овоз билан ғолиб деб топилди.

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM